2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли (Беруний, Ислом Каримов) Давлат стипендиялари танловида иштирок этиш истагида бўлган барча иқтидорли талабалар ҳужжатларини (электрон ва қоғоз вариантда тасдиқланган ҳолатда) 2022-йилнинг 11-июлига қадар Итидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига тақдим этишларини сўраймиз.
Эслатма! Беруний, Ислом Каримов номли Давлат стипендиялари танловида барча факултетларнинг бакалавриат таълим йўналишларининг 2-3-босқичини тамомлаётган талабалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари танловида фақат 3-босқични тамомлаётган талабалари қатнашишлари мумкин.
Магистратура босқичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари танловига фақат 1-босқични тамомлаётган талабалар қатнашишлари мумкин.
Бунда номзод талабаларнинг аъло ўқиши ва илмий(ижодий) ишларда иштирок этиши;
таълим йўналишлари бўйича конференция (танлов) ларда қатнашиши; Ўзбекистон тарихини билиши; давлат тилини ва битта хорижий (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиши талаб этилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Беруний, Ислом Каримов номли Давлат стипендияси
(Бакалавриат босқичи талабалари учун)
• Паспорт нусхаси;
• Маълумотнома (объективка);
• Рейтинг дафтарчаси нусхаси (Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизгача «яхши») бўлиши шарт);
• Деканат, кафедра тавсияномалари;
• Чоп этилган илмий (ижодий) ишлар рўйхати;
• Илмий (ижодий) мақолаларининг аннотацияси;
• Илмий (ижодий) мақолаларининг босма нусхалари;
• Талабанинг илмий иши бўйича илмий раҳбар ва кафедранинг фикр-мулоҳазаси;
• Бошқа ҳужжатлар (Фахрий ёрлиқ, сертификат, диплом ва бошқалар).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси
(Бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун)
• Паспорт нусхаси;
• Маълумотнома (объективка);
• Рейтинг дафтарчаси нусхаси (Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» бўлиши шарт);
• Деканат, кафедра тавсияномалари;
• Магистратура бўлими тавсияномаси;
• Чоп этилган илмий (ижодий) ишлар рўйхати;
• Илмий (ижодий) мақолаларининг аннотацияси;
• Илмий (ижодий) мақолаларининг босма нусхалари;
• Талабанинг илмий иши бўйича илмий раҳбар ва кафедранинг фикр-мулоҳазаси;
• Бошқа ҳужжатлар (Фахрий ёрлиқ, сертификат, диплом ва бошқалар).
Танлов билан боғлиқ маълумотларни олиш учун: Итидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи С.Нурбаев (+998932376836) ва А.Хамраев (+998939976376) га мурожаат қилишингиз мумкин.
Изоҳ: Кўрсатилган муддатдан кечиктирилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.