Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Биотехнология факультети, Биология, экология ва доривор ўсимликлар кафедраси профессор -ўқитувчилари, Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик партияси, Самарқанд вилоят кенгаши билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: келажагимизга дахлдор ҳаётий масала бўйича илмий-амалий семинар ўтказишди.
Илмий-амалий семинарни кириш сўзини Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори биология фанлари доктори профессор Х.Б.Юнусов бошлаб берди. Яшил макон доирасида Самарқанд вилоятидаги тадбирлар ва уларнинг илмий асосланганлиги ҳақида қисқача маъруза қилди.
Ўзбекистон экологик партияси, Самарқанд вилоят кенгаши Эксперт гурухи рахбари, ТДАУ доценти, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Б.Абдуллаев –«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва унинг аҳамияти мавзусида маьруза қилди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи - Т.Ж.Ҳошимов Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда –«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар.
Биология, экология ва доривор ўсимликлар кафедраси профессори Х.Т.Боймуродов Атмосфера хавосини мухофаза қилишда ва иқлим ўзгаришига «Яшил макон доирасидаги лойиҳалар» мавзусида ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди. Фаол талабалар фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
Ахборот хизмати
2023-11-06
2023-03-01
2023-03-17
2022-05-17