“ Хорижий тиллар ” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларни хорижий тилларга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ГЕРМАНИЯ давлатида амалиёт ўтабкелган талабаларимиз билан биргаликда 2- сон талабалар турар жойида «DIE REISE NACH DEUTSCHLAND!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан “ Хорижий тиллар ” кафедраси мудири Д. Юнусова очиб бердиб, Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳани ривожлантириш учун тизимли ишларни ташкил этиш, улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 19-майдаги ПҚ-5117-сонли қарорлари билан таништириб ўтди. Бу эса талаба ёшларни хорижий тилларга бўлган қизиқишларини янада орттирди. Тадбир якунида барча иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
2023-11-06
2023-03-01
2023-03-17
2022-05-17