Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги “Интелектуал мулк маркази" давлат муассасаси томонидан “Ихтиро ва фойдали моделга талабнома тайёрлаш, иш юритиш ва экспертиза жараёни, Муаллифликҳуқуқи объектларини депонентлаш” мавзусида семинар ташкил қилинди.
Раислик этувчи A.Даминов семинарнинг кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан университетида илмий ишлар ҳамда келажакдаги ислиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси Ихтиро ва фойдали моделлар бўлими бошлиғи И.Aбдукадиров сўзга чиқиб, ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги масалалар юзасидан ўз тақдимоти билан семинар иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими
Ахборот хизмати
2023-11-06
2023-03-01
2023-03-17
2022-05-17