DIQQAT! YANGILIK!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон
фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 479-сон қарорига  мувофиқ, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш  жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Mobile ID”  идентификация тизими жорий қилинган.
“Mobile ID”  тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланиб, жисмоний шахсларнинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни таъминлайди.
“Mobile ID”  тизими орқали идентификациядан ўтказиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари маркази ёки нотариал идоралар орқали амалга оширилади. Тизимдан рўйхатдан ўтиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланма илова қилинади.

LTR RTL