1-июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.
Албатта, бола - бу дунё, бола - бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир.
Фарзанд камолоти, унинг таълим олиши, комил инсон бўлиб вояга етиши мамлакат келажаги, унинг тараққиёти билан бевосита боғлиқ. Юртимизда ёш авлодга ҳатто, туғилгандан бошлаб эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.
Болажонлар - беғубор дунёйингиз, шодон кулгуларингиз билан бизни ҳамиша яхши ва эзгу ишларга илҳомлантиринг!
Ота – онангиз, яқинларингиз, қолаверса Она Ватанингиз бахтига ҳамиша соғ бўлинг!
Илоҳим, ҳар босган қадамларингиздан гуллар унсин, бўйларингиз юксаклик сари чўзилаверсин.
Биз сизларни яхши кўрамиз, сизлар бизнинг умримиз мазмуни, ҳаётимиз гулларисиз, ўғилларимиз, қизларимиз!
Бахтимизга бор бўлинг, болажон!
Худайназар ЮНУСОВ,
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор.