ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ МУБОРАК!

Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун !"  шиори асосида нишонланмоқда.
Истиқлолнинг ўтган йиллари давомида эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак,
 мислсиз ўзгаришларга гувоҳ бўламиз.
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон халқаро миқёсда танилди, тан олинди, айни чоғда халқаро ҳуқуқ  меъёрлари асосида жаҳондаги барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлга киритди. Жаҳон харитасида Ўзбекистон янги, ёш мустақил давлат сифатида ўз ўрнига эга бўлди.
Иқтисодиётда туб ўзгаришлар қилиш учун имконият яратилди. 
Барча бойликларга  ўзи эга бўлди.
Мустақиллик халқнинг маънавий уйғониши учун тўла имконият яратди. Юрт тарихи, қадимий маданият тиклана бошлади. Халқнинг азалий урф-одатлари, маънавий қадриятлари унга қайтариб берилди. 
Айтиш мумкинки ю, қўлга киритилган Мустақиллик ўзбек халқи тарихида тамоман янги даврни бошлаб берди, миллий дунёқарашда янгича тафаккур шакллана борди. Халқ келажакка ишонч билан қарай бошлади. Ўз юртининг тўла хўжайини эканлигини, ўз такдирини ўзи белгилаш имкониятини қўлга киритганлигини ҳис қила бошлади.
Халқимизнинг азалий орзуси эди, бу!
Янгиланаётган Ўзбекистон тамомила янгича қиёфа касб этиб бормоқда.
Бу ҳар бир соҳада - иқтисодиётда, сиёсатда, маданиятда, таълимда ўз ифодасини топмоқда.
Сиз, азиз ва муҳтарам ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбдан самимий табриклайман.
Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандлар, набираларнинг бахту камолини кўриш насиб этсин!
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!  Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Худайназар Юнусов
Биология фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор
СамДВМЧБУ ректори

LTR RTL