ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

             “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!”
Ассалому алайкум, азизлар!
Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. 
Бугунги даврнинг одамлари боршқача, ёшлари ўзгача!
Қалбида эртанги кунга катта ишонч ва умид бор!
Бугун Инсоннинг қадри ҳар нарсадан улуғ!
Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мустақиллигимизнинг 31 йиллиги жорий йилда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилади.
Президентимиз «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади ва бугун бутун мамлакатда бу шодиёна юксак кайфият ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Яна бир неча кундан сўнг эса мамлакатимизда, қадим ва кўҳна Самарқандимизда яна бир муҳим тадбир ўтказилади.
Байрам кайфияти шаҳар ва қишлоқларда, ҳалқимизнинг юз кўзида акс этмоқда!
Истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўлимизга назар ташлаб, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз янада ортмоқда. Мамлакатимизни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ барча соҳа ва тармоқларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз бу борада ҳал қилувчи омил бўлмоқда.
Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман.
Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Бугун Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи, фидойи олимлари, билимли ва заковатли ёшлари Ватанимизнинг равнақи йўлида меҳнат қилиб, унинг юксалишига муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.     
Сизга, оила аъзоларингизга тинчлик ва тотувлик, сиҳат-саломатлик, бахт ва фаровонлик тилайман. Она Ватанимиз Ўзбекистон гуллаб-яшнасин, қуёшли осмонимиз остида тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва фаровонлик ҳукм сурсин, ҳаётингизнинг ҳар бир куни қувонч ва муҳаббатга тўлсин, барчамизнинг биргаликдаги хайрли ишларимиз Ватанимиз шон-шуҳратини оширсин!
Ҳалқимизнинг байрамлари кўп бўлсин!

Ҳурмат билан 
Худайназар Юнусов
Биология фанлари доктори, профессор,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор,
СамДВМЧБУ ректори

LTR RTL