Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университетида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари ва кафедра мудирлари учун йиғилиш бўлиб ўтди. Унда университет ректори, профессор Худайназар Юнусов ҳамда бошқа масъул мутасаддиларнинг маърузалари тингланди.
Йиғилишда истиқболдаги режалар муҳокама қилиниб, университет раҳбари томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва жараённи камчилик ва муаммоларсиз ташкил этиш борасидаги фикр - мулоҳазалар баён этилди.
Маърузачиларнинг сўзларига кўра, Университет ўтган ўқув йилини яхши кўрсаткичлар билан якунлади, аммо фаолият давомида йўл қўйилган айрим камчилик ва хатоларга жорий ўқув йилида йўл қўймаслик ва мавжуд муаммоларни қонун доирасида бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.
Жумладан, ўқув жараёнлари, янги ташкил этилган йўналишлар, илмий ишлар, докторантура ва илмий мақолалардаги камчиликлар, маънавий - маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида яхши таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Шунингдек, йиғилишда университет филиаллари, техникум ва академик лицей билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. Янги ўқув йилини бошлашда уларга амалий ёрдам кўрсатиш учун университетнинг айрим профессор - ўқитувчилари ва кафедра мудирлари филиал, техникум ва академик лицейга масъул этиб бириктирилди. Бугун мамлакатимиздаги барча ОТМда янги ўқув йили бошланди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05