AMALIYOT JARAYONLARI ZAMONAVIY QUSHXONALARDA DAVOM ETMOQDA


Самарқанд шаҳар Самарқанд сифат гўшт М.Ч.Ж. га қарашли замонавий ихтисослаштирилган қушхонада университетимизнинг ветеринария санитария экспертизаси кафедраси ўқитувчилари Улуғов Бекзод, Шарофиддин Расуловлар ҳамда Ҳайвонлар анатомияси, патологик анатомия ва гистологияси кафедраси ўқитувчиси Н.Э.Худайназаровалар бошчилигларида Ветеринария профильактикаси ва даволаш факультетини 1-2 босқич 106-108-210 гуруҳ талабалари ҳамда ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультетининг 2-босқич 205- гуруҳ талабаларини ўқув малакавий амалиёти бўлиб ўтди.

Қушхонага беркитилган ветеринар врач ва устозлар томонидан ихтисослашган сўйиш корхоналарини қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқишда зарур бўлган дастгоҳ, асбоб, ускуналарнинг техник талаблари, ишлатиш қоидалари ва ҳайвонлар қушхонага келишидан олдин маҳалла участкасининг ветеринария врачи томонидан ҳайвоннинг соғломлиги ҳақидаги маълумотномаси бўлсагина қушхоналарда сўйишга руҳсат берилиши, сўйилган ҳайвонлардан олинган гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидан ўтказган ветеринар врачнинг хулосаси ва сотишга гўштнинг сифатлиги тўғрисидаги маълумотномаси билан аҳолига сифатли гўшт маҳсулотларини етказиб берилиши учун ветеринар врачнинг жавобгарлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

 

Устозлар талаба ёшларга ҳайвонларнинг сўйишга тайёргарлик даврини яқиндан кўрсатиб ва сўйилган ҳайвонларнинг ички органларини кўздан кечириб сифатли эканлигини аниқладилар. Қушхонада сақланаётган қорамолларнинг зотлари билан яқиндан таништирдилар.

 

ҒУЛОМЖОН КАМОЛИДДИНОВ

АХБОРОТ ХИЗМАТИ