Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 22 декабрдаги 70-сессиясида 11 февраль - “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида расман эълон қилинган бўлиб, 2016 йилдан бошлаб дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган ислоҳотлар жараёнида 11 февраль - “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни”ни мамлакатимизда кенг нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 6-11 февраль кунлари ҳафталик ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 февралдаги 4-сон баёнинг ижроси юзасидан университетда туркум тадбирлар амалга оширилмоқда. 9 февраль куни ҳафталик доирасида жамоамиз олима аёллари ва илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи хотин-қизлар иштирокида таълим илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Раҳмонова, университет ректори, профессор Х.Б. Юнусов ўз чиқишларида бугунги кунда хотин-қизларнинг илм-фан тараққиёти ривожидаги улкан ҳиссалари ва уларга яратилган улкан имкониятлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Бир қатор олима аёллар ҳамда илмий тадқиқотчи ва талаба-қизлар ўз илмий тадқиқот ишлари, инновацион янгиликларининг тақдимотларини амалга оширдилар.
Тадбир савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05