УНИВЕРСИТЕТ РЕКТОРИ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КОНСУЛЛИК ИДОРАСИГА БОРИБ, БУ ЕРДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТАЪЗИЯ ДАФТАРИГА ЎЗ ҲАМДАРДЛИКЛАРИНИ БАЁН ҚИЛДИ.

Самарқанд давлат ветеринаория медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Худайназар Юнусов ҳамда “Ички юқумсиз касалликлар” кафедраси профессори Қурбон Норбоевлар Туркия Республикасининг Самарқанд шаҳридаги  консуллик идорасига бориб, бу ерда ташкил этилган таъзия дафтарига ўз ҳамдардликларини баён қилди.
Ректор Бош консул Салиҳ Жанерга ҳамдардлик изҳор этиб, самарқандлик зиёлилар, илм – фан намояндалари турк қадрдошларимиз бошига тушган мусибатни чуқур қайғу билан қабул қилганликларини билдирди.
Айни пайтда университетда  ҳам Туркия халқига ёрдам бериш учун хайрия акциялари ўтказилаётгани ва бунда барча талаба – ёшлар ва профессор –ўқитувчилар фаол иштирок этаётгани таъкидланди.
Салиҳ Жанер миннатдорлик билдириб, Туркиядаги бугунги синовли кунларда Ўзбекистон халқи уларни чин дилдан қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати, Самарқанд вилояти  аҳлининг  Туркияда рўй берган зилзила муносабати билан турк халқига кўрсатаётган эътиборини қадрлашини билдирди.

Ахборот хизмати

LTR RTL