Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31-мартдаги ПҚ-187-сон “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига асосан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Махсулотларни қайта ишлаш технологияси ва стандартлаштириш факультети 401-402 гурух талабаларига мутахассислик “Чорвачилик махсулотларини стандратлаш, метрология ва сертификатлаш асослари” фанидан “Global GAP стандарнинг жорий этилиши” мавзусидаги маъруза, амалий ва дала мастер класслари, Польша давлати Краков Аграр Университети профессорлари: Мартин Немец ва Мачей Хановик томонидан ўтказилди.
Дарслар кутаринки рухда, қизикарли ва савол-жавоблар тарзида ўтказилиб, “Global GAP” халқаро стандарти чорвачилик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифат ва ҳавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилганлиги, истеъмолчи дастурхонини бойитиш ва экологик соф маҳсулотларни етказишда, «даладан дастурхонгача» бўлган занжирда маҳсулотларни сақлаш, дастлабки ва чуқур қайта ишлаш технологик тизимларини кучайтиришга эътибор беришимиз кераклиги таъкитланди.
Ўқитиш жараёнида, махаллий ва хорижий норматив хужжатларнинг бир-бири билан мувофиқлаштирилганлиги, уларнинг мақсад ва вазифаларига ва ишлаб чиқариш амалиётида уйғунлигини таъминлашда мухим омиллардан бири эканлиги кайд этилди .
Ректор учрашувида, келажакда хамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, халқаро лойихаларда иштирок этиш, талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг мобиллигини янада кучайтириш хамда ўқув-услубий ва илмий нашрлани чоп этиш режалари келишилиб олинди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05