Германиянинг “Fzmb” (Тиббий ва биотехнологик тадқиқотлар маркази) компанияси директори Дирк Барневиц (Dirk Barnewitz) ҳамда компания бошқарув аъзоси Кай Бемманн (Kai Веmапп)лар университетга ташриф буюрди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилаётган мазкур немис компанияси биотехнология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борувчи европадаги етакчи марказлардан бири бўлиб, эндиликда улар Ўзбекистоннинг бу борадаги имконият ва мавжуд шарт –шароитларни ўрганиб чиқишни мақсад қилган. Шунингдек, ташрифдан университет олимлари ва тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ветеринария препаратлари ва озуқавий қўшимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган.
Меҳмонлар ректор қабулида бўлишди, университет профессор – ўқитувчилари билан мулоқот қилдилар. Мулоқот давомида немис мутахассислари айни соҳаларда университетда олиб борилаётган илмий изланишлар ва тадқиқотлар билан қизиқди.
Жумладан, отларни сақлаш, озиқлантииш ва касалликларини даволаш буйича, шунингдек университет талабалари ва профессор - ўқитувчилари алмашинувини ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда ўқув адабиётлар чоп этиш бўйича келишиб олинди.
Таълим масканида фаолият кўрсатаётган ўқув ва илмий лабораториялар фаолияти билан танишдилар. Делегациянинг кейинги ташрифи жорий йилнинг ноябрь ойларида бўлиши келишиб олинди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05