ILK DARSLARNI HORIJIY HAMKOR OTMLAR PROFESSOR O‘QITUVCHILARI BOSHLAB BERISHDI

Янги ўқув йили давомида таълим маскани кафедраларининг ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳорижий ҳамкор ОТМларининг профессор - ўқитувчиларини Университетга жалб қилиш ва ҳамкорликда ишлаш назарда тутилган. Бугун ана шундай дарсларнинг биринчисини университетнинг яқин ҳамкори бўлган Витебск ветеринария медицинаси Академияси доценти Дмитрий Николаевич Федотов бошлаб берди.

Маърузада Д.Н.Федотов талабаларга жинсий ҳужайралар – (гаметалар), эркаклик ва урғочилик жинсий хужайраларига бўлиниб, бир-биридан морфологик ҳамда физиологик хусусиятлари билан фарқ қилиши, эркаклик жинсий ҳужайраси – сперматозоид - бошча, бўйинча, тана ва думча қисмларидан иборатлиги, унинг бошча қисмида ўзак жойлашган бўлиб, уни  ситоплазма ўраб туриши, бошчанинг олдинги қисмида ғилофча (акробласт) жойлашган бўлиб, ичида зич танача шаклида акросома (юнон. аcром – зич, сома – танача) ётиши ҳақида батафсил тушунтириб ўтди. 

Шу билан бирга урғочи ҳайвонлар - жинсий ҳужайраси тухум ҳужайра барча ҳужайралар учун хос бўлган умумий белгилардан ташқари, бир қатор хусусиятларга эгалиги:

1. Янги организмнинг тараққиёти учун зарур бўлган озиқ моддаларининг бўлиши;

2. Тухум ҳужайрани ташқи муҳитнинг зарарли таъсирларидан сақлаб турувчи ўзига хос қаватларни бўлиши;

3. Ҳужайранинг қутбли тузилганлиги, яъни ҳар хил тузилишдаги қутбларнинг мавжудлиги ҳақида талабаларга қизиқарли тарзда етказиб берди. 

Маъруза охирида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ўқув йили давомида ҳамкор ОТМ ларининг 100га яқин профессор - ўқитувчилари томонидан ана шундай маъруза дарслари, амалиёт машғулотлари олиб борилиши режалаштирилган.

 

 Ахборот хизмати

LTR RTL