Бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами чегара билмайди. Ҳаммадан ўзгача фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарлар сирларини пухта эгаллаган, ўз юрти ва халқига фидойи, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни аслида ҳеч бир куч енголмайди. Чунки ўз мақсадларига етишда дадил ва доим янгилик сари интилувчи ёшлар бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир. Улар бизга куч беради, ифтихор бағишлайди.
Албатта, бугун катта умид, орзу-мақсадлар билан Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман, дея белини маҳкам боғлаб майдонга чиқаётган шижоатли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш барчамизнинг бурчимиздир.
Мен бугун бу фикрларни бевосита СИЗ азиз фарзандларим - ЁШЛАРни кузатиб, ўрганиб, англаб изҳор қиляпман.
Глобал даврда яшаяпмиз!
Ўқиш, ўрганиш, изланиш ва ишлаш замони келди.
Ҳамма ишга улгуриш лозим Айниқса, давр, жамият ва давлат талабларидан келиб чиқадиган зарур ва долзарб вазифалар ижросини таъминлашда омилкорлик, шижоат, садоқат ҳамда масъулият билан ёндошиш талаб этилмоқда. Ёшлар бу вазифани виждонан адо этмоқда.
Дархақиқат, бугун ҳар ким зиммасига юклатилган вазифаларни чинакам, садоқат билан адо этиш вазифаси замони келди.
Фаол ва иқтидорли ёшларга эса омад ҳамиша кулиб боқади!
30 июнь – мамлакатимизда Ёшлар куни сифатида байрам қилинади. Янги Ўзбекистонда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёш авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган алохида сана ва катта тантана.
Бундан роппа-роса тўрт йил муқаддам Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ҳаракати қурултойида қатнашиб, 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни, деб эълон қилишни таклиф этган эди. Шундан буён ушбу сана юртимизда катта тантана сифатида нишонланиб келинади.
Ўзингизга маълум, кўҳна ва қадим кентда бу тантана июль ойи давомида Ёшлар ойлиги доирасида кенг байрам қилинди. Ёшлар ойлиги доирасидаги Форум тадбирлари вилоятда биринчи бўлиб Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида старт олди ва Форумнинг якуний қисмини ҳам ўзимиз ниҳоясига етказдик.
Бу ажойиб Ёшлар байрами бўлди.
Барча талаба - ёшларни руҳлантирадиган, келажакка ишонч ва умид уйғотадиган тантана.
Зеро, Ёшлар бунга арзийди, улар Янги Ўзбекистоннинг эртанги куни, келажагидир.
Улар билан фаҳрланамиз!
Барчангизни Ёшлар куни билан муборакбод этаман!
Ўқиб - изланишдан бир дам бўлса ҳам тўхтаманг!
Келажак эса, илмли Ёшларники!
Барчангизга омад ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Худайназар Юнусов
Биология фанлари доктори, профессор,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор,
СамДВМЧБУ ректори
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05