Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Худайназар Юнусов ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти директори, профессор Эркин Шаптаковлар "Қоровулбозор" МЧЖ қоракўлчиликка ихтисослашган хўжалик ҳамда "Бухоро қоракўл кластери" терини кайта ишлаш цехида бўлиб, хўжалик ва цех фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Тарихдан маълумки, Бухоро қоракўлчиликнинг асл ватани ҳисобланади. Минг йилларки, маҳаллий аҳоли бу маҳсулотларни бутун дунёга сотиб, катта даромад топган. Бу соҳада йўқолиб бораётган наслчилик ва тажрибани, қолаверса, “Бухоро қоракўли” нуфузини қайта тиклаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида қатор тизимли муаммоларни ечиш ва бу соҳага илмий ёндошув талаб этилмоқда.
Мулоқот давомида
мутахассисларга керакли тавсиялар ва таклифлар берилди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05