25 bitiruvchiga 25 kitob

Нуробод туманидаги 33 – умумтаълим мактабини жорий ўқув йилида 25 нафар йигит – қизлар битиришмоқда. Мактаб раҳбариятининг маълум қилишича, ўтган йили 21 нафар битирувчидан 8 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Бу йил эса, уларнинг 20 нафарга яқини талаба бўлиш истагида экан. Устозларининг айтишича, айни кунда шу мавзуда кўплаб мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги мулоқот олий таълим муассасаси мутасаддилари билан бўлиб ўтди. Айни кунда Самарқанд Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университети Нуробод туманидаги 17 - умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик қилмоқда. Университет проректори, Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, доцент Абдуғани Элмуродов мазкур мактабнинг 25 нафар битирувчисининг ҳар бирига ўз шахсий жамғармалари ҳисобидан 25 дона китоб совға қилди. Мазкур китоблар сўнгги йиллар ичида чоп этилган янги, энг ўқимишли ва фойдали деб топилган замонавий бадиий адабиётлардир.  

Учрашувда туман ҳокимияти ва маҳалла вакиллари ҳам иштирок этишди. Мулоқот давомида ёшларнинг келажак орзулари, қайси касбни танлашлари ва бунинг учун қайси олий таълим муассасаларида ўқиши зарурлиги ҳақида суҳбат бўлди. Шунингдек, проректор Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университети қандай мутахассис – кадрлар тайёрлаши ҳақида ёшларга маълумот берди. 

Қизиғи, битирувчи - ёшлар бир нарсага келишиб олишди – тақдим этилган китоблар алмашиниб ўқилади. Шунда ҳар бир ёш 25 та китобни ўқиб чиққан бўлади.

Китоб ўқиган, билимли ва иқдидорли ёшлар эса ҳаётда ҳеч ҳам қийналмасдан ўз ўрнига эга бўлади. Шунингдек, улар яхши мутахассис ҳам бўлишади.

 Ахборот хизмати

LTR RTL