Universitetining top-500 universitetlar bilan hamkorligi yanada kengaymoqda

Университетнинг “Ички юқумсиз касалликлар” кафедраси мудири, доцент Рўзиқулов Нуриддин Боллийевичнинг 2022 йил 11-14 май кунлари Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети ҳамда Қозоғистон миллий аграр тадқиқотлари университетида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги “Болония таълим тизими ва академик мобиллик маркази”нинг 2022 йил 5 апрелдаги 1550/04-094-сонли ахборот хатига асосан Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университетида ўтказилган биринчи Марказий Осиё ректорлари Форумида университет вакили сифатида иштирок этди.

Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети 1934 йилда ташкил топган бўлиб, 1991 йилда Ал-Фаробий номи берилган. Университет ҚС World Университе Ранкинг рейтингида 175-ўринда бўлиб, Топ-200 университетлар қаторига кирган Қозоғистондаги ягона ОТМ ҳисобланади. Ҳозирги кунда университетда 16 та факультет, 68 та кафедра, 97 та филиал, 8 та илмий-тадқиқот институтлари, 29 та технопарк мавжуд. Марказий Осиё давлатлари ректорларининг 1 - Халқаро форуми хусусида Форумнинг биринчи куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг фан ва таълим вазири ўринбосарлари, ОТМ ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедра мудирлари ва бошқа форум иштирокчилари К.И.Сатпаева номидаги Қозоғистон миллий техник тадқиқотлар университети ҳамда Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети фаолиятлари билан яқиндан танишишди. 2022 йил 13 май куни Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетида Марказий Осиё давлатлари ректорларининг И Халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумда Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аягамбетов, бошқарув кенгаши раиси – Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ректори Туймебайев Жансеит Кансеитович, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон Хамидович, Қирғизистон Республикаси фан ва таълим вазири ўринбосари Расул Абазбек ўғли ҳамда Марказий Осиё давлатлари ОТМ ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аягамбетов ўзининг табрик сўзида Қозоғистон олий таълимини ривожлантириш борасида эришилган ютуқларга тўхталди. Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда 14 та университет жаҳон рейтингига киритилган. Мамлакат Болония таълим жараёнининг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Бугунги кунда университетлар иш берувчиларнинг сўровларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаётган таълим дастурлари реeстри сезиларли даражада кенгайтирилди, бу эса олий таълим амалиётига йўналтирилганлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. “Биз ислоҳот ўтказдик ва университетларга академик, бошқарув ва молиявий мустақилликни таъминладик”, – деди Асхат Аямагамбетов.

Марказий Осиё ректорларининг биринчи форуми иштирокчиларининг мустаҳкам таркиби унинг муваффақиятидан далолат беради. Ишончимиз комилки, мазкур формат университетлараро мулоқот майдони сифатида талабга эга бўлади, – деди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов ўз нутқида. Маърузачининг сўзларига кўра, бундай тадбирлар, жумладан, 2020 йилда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё мамлакатлари таълим вазирларининг конференцияси халқаро, минтақалараро ва университетлараро алоқаларни фаоллаштиришга туртки бўлиб, фаол ва сифатли ҳамкорликни амалга ошириш имконини беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, Комилжон Каримов форум ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди ва унинг самарали бўлишига ишонч билдирди.

Форум иштирокчилари таъкидлаганидек, ректорлар форумининг асосий устувор йўналиши университетлар ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни олий даражада ривожлантиришдан иборат. Шундай қилиб, фан ва таълим намоёндалари ўртасида ўзаро тушуниш муҳити яратилади, миллий олий таълимни байналмилаллаштириш жараёни кучаяди, талабалар алмашинуви ва ўқитувчиларнинг академик ҳаракатчанлигини ривожлантириш йўллари кенгайтирилади. Бу, ўз навбатида, халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини илгари суриш ва миллий манфаатларни жаҳон миқёсида сақлаб қолиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Халқаро тадбир доирасида “Глобал рақобатбардошлик, ходимлар ва университет талабаларининг ҳаракатчанлиги” ва “Университетларнинг рақамли трансформацияси ва Марказий Осиё мамлакатлари тадқиқот маконининг интеграцияси” мавзуларида шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди, унда Марказий Осиё университетлари вакиллари ўзаро фикр алмашдилар. Таълим ва илмий дастурлардаги кўплаб масалаларни ҳал этиш, мамлакатлар ўртасида қўшма тадқиқотларни ташкил этиш бўйича уларнинг тажрибаси, шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. 

Форум якунида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё мамлакатлари университетлари альянси иш режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялари қабул қилинди.

 

СамВМЧБУ Ахборот хизмати

LTR RTL