Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университетига АҚШнинг Теннеси давлат университети профессори Енгин Айваз ташриф буюрди. 2020-2021 ўқув йилида университет профессор-ўқитувчиларининг инглиз тили даражасини ошириш мақсадида АҚШнинг Ўзбекистондаги Консуллиги грант маблағлари ҳисобидан инглиз тили ўқув курслари (Developing a Sustainable English for Specific Purposes Framework for Improving Language Competency of Faculty in Veterinary Medicine)ни ташкил қилинган эди. Бу курсда университетнинг 22 нафар профессор ўқитувчилари қатнашиб, инглиз тилидан малакаларини оширган эдилар. Профессор Енгин Айваз шахсан шу лойиҳа иштирокчиларига халкаро сертификатни топшириб, уларни табриклади ва келгуси ишларига муваффакият тилади.
Учрашув самимий ўтди ва профессор Енгин Айваз ҳорижий тиллар кафедрасига ташриф буюрди. Ташриф давомида у дарсларга кириб, талабалар билан суҳбат қурди. Шунингдек, университет таълим жараёни билан танишиб чиқди. Профессор ташрифи давомида Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша килишга хам улгурди. Профессор бу ташриф унда катта таассурот қолдирганини айтди ва университет масъуллари, ректор профессор Юнусовга катта миннатдорчилик билдирди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05