УНИВEРСИТEТДА ИЛМИЙ ДАРАЖАЛИЛАР СОНИ ОШМОҚДА

Университет олимлари томонидан чорвачилик, ветеринария, биотехнология, агротехнология, иқтисодиёт соҳаларида юқумли ва юқумсиз ҳамда паразитар касалликларни олдини олиш ва самарали даволаш, жарроҳлик соҳасида эришилган ютуқлар, чорва моллари селекцияси, озиқлантириш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологияси соҳалари бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Тадқиқотлар натижасида  Ўткир Рахимов  ва Баҳром Норбоевларга  Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси қарори билан қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори PhD  илмий даражаси берилди. 
Ушбу дипломларни университет ректори, профессор Худайназар Юнусов университетнинг №7 сонли Илмий кенгаш йиғилишида профессор-ўқитувчилар иштирокида тантанали равишда топширди.
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

Ахборот хизмати

LTR RTL