"Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!"

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш Республика Комиссияси томонидан айни кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Самарқанд ветеринария медицинаси чорвачилик ва биотехнологиялар университетида бўлиб ўтди.

Мазкур ташкилот Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси наркотик моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашни мувофиқлаштириш, ҳам миллий, ҳам минтақалар даражасида наркотик моддалар тарқалиши олдини олишнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, наркотик моддалар устидан назорат қилиш юзасидан халқаро мажбуриятларни бажариш масалалари бўйича идоралараро орган ҳисобланади.

Тарғибот тадбирида Университет Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўлим бошиғи Қурбонов Ш, Самарқанд вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Самандаров Ж, ўринбосари подполковник Толибов З, патрул пост хизмати батолёни командири ўринбосари Алланов Ш иштирок этишди.

Ахборот хизмати

LTR RTL