2023 йил 14 феврал куни Россия Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Сибир давлат геосистемалар ва технологиялар университети, Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети билан хамкорликда “Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва табиатни барқарор бошқариш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция “EnREM 2023” ўтказилди.
Халқаро илмий-амалий конференцияда Университет ректори б.ф.д. Х.Б.Юнусов “Ҳозирги замон долзарб экологик муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусида маъруза килдилар.Маърузаларида ўзгарувчан атроф-муҳит шароитида биологик тизимларнинг барқарорлиги, тизимларни таҳлил қилиш, ҳисоблаш экологияси ва физик-математик моделлаштириш, атроф-муҳит мониторинги ва атроф-муҳитга антропоген таъсирни таҳлил қилиш, ер иқлимини ўрганишда истиқболли тадқиқотлар, экотоксикология, экологик ва саноат хавфсизлиги, саноат экологияси ва атроф-муҳит муҳандислиги, соф ишлаб чиқариш, яшил кимё ва ресурсларга йўналтирилган чиқиндиларни бошқариш кераклиги хакида гапириб ўтдилар.
Бугунги кунга келиб инсон фаолияти таъсирида биосферанинг ўзгариши жуда тезлик билан боряпти. Инсон табиий ресурслардан кенг фойдаланиши натижасида экологик муаммолар юзага келиб кенгайиб бормоқда. Экологик муаммолар инсоннинг иктисодиётига, ҳаётига ва хўжалик фалолиятига катта таъсир кўрсатмоқда. Дунё буйича кузатиладиган табиий, табиий- антропоген ёки соф антропоген ҳодисалар умумбашарий муаммолар деб қаралади. Ана шундай экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига Халқаро анжуманда тухталиб ўтилди. Атмосферанинг ифлосланиши муаммоси. Кейинги йилларда атмосфера таркибидаги СО2 миқдори ортиб бораётганлиги маълум бўлиб қолди. Атмосферанинг саноат чиқиндилари ва автотранспортлардан чиқаётган газлар билан боғлиқ. Ер юзасининг глобал исиши, яъни «атмосферанинг димиқиши» СО2 нинг ҳаво таркибида ортиб кетиши, ўрмонларни кесилиши, тошкумир ва бензин каби ёқилғиларни ёнишидан атмосферада тупланадиган СО2 гази туфайлидир. Натижада: 1.Иқлимнинг ўзгариши айникса, чулланиш жараёнининг кучайиши.2. Ёғингарчиликнинг ўзгариши. 3. Географик зоналарнинг силжиши.4. Денгиз ва океанлар сатҳининг ортиши. 5. Музликларнинг эриши ва камайиши ҳамда бошқа ҳодисалар кузатилмоқда.
Озон қатламининг сийракланиши. Озоносфера атмосферанинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, у иқлимга ва ер юзасидаги барча тирик организмларни нурланишидан сақлаб туради. Атмосферадаги озоннинг энг мухим хусусияти унинг доимо ҳосил бўлиб ва парчаланиб туришидир. Озон қуёш нурлари таъсирида кислород, азот оксиди ва бошқа газлар иштирокида ҳосил бўлади. Озон кучли ультрабинафша нурларни ютиб қолиб Ер юзидаги тирик организмларни ҳимоя қилади. Чучук сув муаммоси. Куруқликда чучук сув ва унинг биосферадаги роли ниҳоятда катта.
Халқаро илмий-амалий конференцияда келажакда хамкорликда доктарантлар тайёрлаш, дарслик ва ўқув қулланмалар, мақолалар таёрлашга келишиб олинди.