YANGILIKLAR

Инсонпарварлик хайрия акцияси



Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Юнусов бошлиқ таълим муассасаси мутасаддилари  томонидан Туркиядаги зилзиладан азият чеккан қардошларимиз учун университетда  ташкил этилган хайрия акцияси давомида тўпланган инсонпарварлик ёрдами  бош штабга элтиб топширилди.
Маълумки, вилоятдаги ОТМлар учун  бош штаб Самарқанд давлат архитектура - қурилиш университетида ташкил этилган.
Инсонпарварлик ёрдами университет томонидан умумлаштирилиб, тез кунда Самарқанддаги консуллик идорасига етказилади.

 Ахборот хизмати