УНИВЕРСИТЕТДА ИЛМИЙ ДАРАЖАЛИЛАР СОНИ ОШМОҚДА

Университет олимлари томонидан чорвачилик, ветеринария, биотехнология, агротехнология, иқтисодиёт соҳаларида юқумли ва юқумсиз ҳамда паразитар касалликларни олдини олиш ва самарали даволаш, жарроҳлик соҳасида эришилган ютуқлар, чорва моллари селекцияси, озиқлантириш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологияси соҳалари боъйича тадқиқотлар давом этмоқда.

Тадқиқотлар натижасида Дилмуродов Насриддин Бобоқулович илмий раҳбарлиги остида Дониёров Шохрух Зафарович ва Мухторов Элмурод Абдиғуломович,

Нарзиев Бахтиёр Долиевич илмий раҳбарлигида Ҳайдарова Севера Асатулло қизига 2022-йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги илмий кенгашнинг қарори билан ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори ПҳД илмий даражаси берилди.

Ушбу димлопларни университет ректори, профессор Х.Б.Юнусов университетнинг №6 сонли Илмий кенгаш йиғилишида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида тантанали равишда топширди.

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

LTR RTL