Ёднома
Инсоннинг қанча яшагани эмас, қандай яшагани муҳим, дейишади донишмандлар. Баъзи кишилар ҳақида улар дунёдан ўтиб кетган бўлса ҳам, узоқ вақт давомида ёруғ хотиралар сақланиб қолади, гарчи бу хотиралар мутлақо бегоналар томонидан баён этилсада, эшитган қулоққа хуш ёқади, инсонийликдан сабоқ беради. Ана шундай олим ва фозил Инсонлардан бири Нўъмон Давлатов эди. Фидойи, камтарин ва икки дунё саодатини тақдим этувчи илм намояндаси. Нўъмон Шодмонович Давлатов ветеринария медицинаси сохасида мамлакатимиздаги энг забардаст олимлардан бири саналади. Бухоро вилоятининг Жондор тумани Каллазор кишлогида 1949 йилнинг 15 июлида таваллуд топган олим катта оиланинг фарзанди, 10 нафар болаларнинг иккинчиси эди. Ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатган ёш иқтидорли йигитча 1966 йилда Самарканд қишлок хўжалик институтининг Ветеринария факультетига ўқишга қабул қилинди. 1971 йилда институтни Ветеринария факультетини имтиёзли диплом билан тугатади. Бу орада у йигитлик бурчини ҳам адо этиб келиб, Бухоро вилоятининг Жондор тумани Ветеринария станциясида бош врач ўринбосари лавозимида иш бошлайди.Сўнгра фаолиятини УзНИВИда Аспирант сифатида давом эттиради ва 1979 йилда "Псоралетоксикоз у птиц" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1992 йилда забардаст олим профессор Муратов Дилявер Шабаевич раҳбарлиги остида “Отравление госсиполом (госсиполотоксикоз) сельскохозяйственных животных и меры борбы” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва 1993 йилда 43 ёшида олийгоҳнинг энг ёш профессорларидан бири бўлишга муваффақ бўлди. 1988 йилдан 1999 йилгача институтнинг жарроҳлик ва фармакология кафедрасида кафедра мудири лавозимида ишлаб, ўз мактабини яратди. Профессор Давлатов 1999 йилдан 2005 йилгача Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаган даврида институтнинг илмий салоҳияти ва шу йилларда илмий педагогик кадрлар сони сезиларли даражада ошди. 2006 йилдан 2009 йилгача Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг ветеринария, зоотехния ва қоракўлчилик факультетининг декани лавозимида ишлади. 2009 йилдан умрининг охиригача Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жаррохлик ва фармакологияси кафедрасида етакчи профессор лавозимида ўз илмий педагогик фаолиятини олиб бордилар. Домла талабчан бўлиши билан бир қаторда, меҳрибон, камтар, талаба ёшларнинг самимий ва яқин суҳбатдоши эди. Институтда илмий-амалий изланишлар жараёнида фармакология ва токсикология ҳамда ветеринария жарроҳлиги фанининг муҳим ва долзарб масалаларига бағишланган 250 дан ортиқ илмий мақола, 10 га яқин монографиялар, ўқув қўлланмалар, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланма ҳамда фан бўйича Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган. Ветеринария соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли Самарқанд қишлоқ хўжалик институти етук педагоги ва амалиётчи олими эди. Профессор Давлатов томонидан мамлакатимизнинг энг яхши илмий фармакология ва токсикология мактаблардан бири яратилган, 1 нафар фан доктори ва 6 нафар фан номзодлари тайёрланган, улар ўз навбатида профессор Давлатов асос солган анъаналарни давом эттирувчиларни тайёрламоқда. Давлатов илмий ижодий фаолияти фундаментал негизида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва парандаларни госсипол билан заҳарланишларини олдини олишда мамлакатимизда мавжуд катта заҳирага эга бентонитни (гилмоя) қўллаш усулларига асосланади. Мамлакатимиз ветеринария амалиётида биринчи марта бентонитни (гилмоя) ҳайвонларга гуруҳли ихтиёрий маълум миқдор ва тартибда бериш бўйича ажойиб технологиялар ишлаб чиқилган бўлиб, бу технологиялар ҳозирги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида муваффақиятли қўлланилмоқда. Н.Ш.Давлатов ўз олдига қўйилган вазифалардан ташқари, бирга ишлайдиган ҳамкасблари ва шогирдларини устун қўяр эди. Инсонни унинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни асосий бош вазифа деб ҳисобларди. Нуъмон Шодмонович ҳақида дипломатлари Венера Каршибаева “ажойиб илмий рахбар, жиддий олим ва дилкаш, камтарин инсон эди” деб эслайди. Хозирда СамДУ кошидаги Агробиотехнологиялар ва озик овкат хавфсизлиги институти директор уринбосари Салохиддин Ахмедов домланинг деканлик даврларини эслаб, “институтда Нўъмон акадек камтарин ва ҳаммага бир хил муомалада бўладиган ягона инсон” деб таъкидлайди. У кишининг маҳалладоши Ражаб Алиев домла ҳақида шундай хотирлайди – "У кишини маҳалла – кўйда ҳамма бирдек ҳурмат –иззат қиларди. Элчилик, маҳалланинг ҳар бир ишида, тўй – маъракаларда бош – қош эди!”
Ўша даврдаги институт кутубхонаси мудираси Насиба Хўжакулова, Илмий ишлар проректори библиотекани бошкарарди. Нуъмон Шодмонович ҳақида ажойиб, юмшок муомаласи, ширин сузи, маънавияти ва синчковлиги хакида хотираларни сўзлаб берди.Кафедра доценти Мамаражаб Каримов “Нўъмон Шодмонович мен учун бир дунё, бир уммон, бир илм сарчашмаси эди. Мен ва фарзандларим ветеринария соҳасига қизиқишимиз ва бу соҳада фаолият кўрсатишимизга туртки берган ва илҳомлантирган Инсон эди”, деб ҳикоя қилади.
Мен ушбу ёдномани қоғозга туширарканман, у кишининг раҳматли фарзандлари Алишержон ва у кишининг меҳрибон рафиқалари – янгамуллони ёдга олдим. Кичкина ўғиллари Нурбек СамДУ докторанти. Киёфада, темпераментда, илм эгаллашда, чакконликда Отанинг такрори. Катта қизлари Шоира дадажонисини энг меҳрибон ота деб ҳисоблайди. Наргиза қизлари эса Самарканд шахар Кардиологоя касалхонаси врачи бўлиб ишлайди. Дадажонимдек мулойим, эзозловчи, илмга рахбатлантирувчи, суянган тогимиз, фарзандлари булганимдан фахрланаман деб ёдга олади.Студентлик даврларимиз ёдимга тушди. У киши ҳақиқатан бошқача Инсон эдилар. Ўша даврда ётоқхонага жойлашиш ва кириш бироз мушкул эди. Раҳматли ректор Рўзи Ҳайитов қатъий тартиб ўрнатган эдилар. Туғишган акам Тошкентдан келиб қолди. Ётоқхонада навбатчи бўлган Аёл у кишини ичкарига киришига руҳсат бермади. Бизнинг оталаримиз таниш бўлгани ҳурмати, у киши ёрдам берди – акам 3 – этажга бинонинг ташки нарвонга чиқиб, ётоқхонага киришга муваффақ бўлди. Домланинг турмуш ўртоғи ҳам институтнинг агрономия факультетида ўқигандилар. 2013 йилнинг 13 январь куни илм - фан фидойиси бу дунё билан хайрлашиб, охират сафарига йўл олди. Яқинлар, фарзандлар, издошлари ва шогирдлари таассуфда қолдилар, аммо у киши бошлаб берган ишлар ҳамон давом этмоқда.
Илм йўлидаги изланишлар бир зум ҳам тўхтагани йўқ...
Ўтганларни Оллоҳ раҳмат қилсин!
Инна Лиллохи ва Инна Илайхи Рожиун.
Барчаларини...
У киши билан бир даврда яшаган, бирга ишлаган раҳбарият, ҳамкасблари, шогирдлари, умуман мамлакат аҳли чуқур ҳурмат ва эътироф билан эсга оладилар ва домла улар қалбида мангу яшайди.
Абдусаттор Рахмонов
Олий Мажлис Сенати алохида экологик долзарб масалалар бўйича эксперти
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05