КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Конституция – давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомуснома, у  ҳар бир халқнинг иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида  акс эттиради. 
Сизларни ва қолаверса  кўпмиллатли халқимизни қутлуғ айём – Бош Қомусимиз  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30  йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 
Юртимизда ҳуқуқий демократик ва очиқ фуқаролик жамияти қуришни мақсад қилдик. Шунингдек, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни барпо этиш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаётни яратиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.  Конституция – биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоядир. 
 Конституция - нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритиб тургувчи маёқдир. Шундай экан, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз зарур ва бу фаровон ҳаётимиз шартидир.
Бугунги кунда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик талаб этилмоқда. Хукуматимимз аъзолари, сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, барча мансабдор шахслар, ташкилотлар раҳбарлари  қуйи бўғинга, халқ орасига  тушиб, аҳоли билан бевосита учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда, шунингдек жойида ҳал этмоқда.
Муҳим қарор ва қонунлар лойиҳаларини, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш, давлат харидлари масалаларини муҳокама қилиш жараёнида бугун  ҳар биримиз  фаол иштирок этмоқдамимз Шу асосда давлат ташкилотлари ва фуқаролик институтлари ўртасидаги ҳамкорлик ва жамоат назорати янги босқичга кўтарилмоқда.
Айни вақтда биз Конституциямиз нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини яхши тушунамиз. Олдимизда турган вазифаларни амалга ошириш учун Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз.
Конституция куни барчамизга муборак бўлсин!
Азиз ёшлар, қонунларни мукаммал ўрганинг,  тўғри яшанг, ҳуқуқ ва бурчларингизни, шунингдек мажбуриятларингизни англанг, ҳаётингиз фаровон бўлади!

Ҳурмат билан,
Худайназар Юнусов
Биология фанлари доктори, профессор,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор,
СамДВМЧБУ ректори 

LTR RTL