Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 мартдаги ПҚ №187 қарорининг 15 банди б) ўқув жараёнига хорижий профессор-ўқитувчиларни танлов асосида жалб қилиш ва Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўриш бандини ижросини таъминлаш мақсадида Университетга Қозоғистон Республикасининг “Жангир-хан” номли Ғарбий Қозоғистон аграр техника университетидан 2 нафар ўқитувчилар 1-10-декабр кунлари университет ўқув жараёнига жалб қилинган.
Жумладан Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факултети “Ветеринария санитария экспертизаси” кафедрасига ветеринария фанлари номзоди, доцент Абирова Илана Муратовна факултетнинг 3-босқич 303-гурухига “Ветеринария санитария экспертизаси”, сиртқи бўлимнинг 3-босқич 313-314-гурухларига “Товаршунослик, биологик хавфсизлик ва товарлар экспертизаси” фанидан маъруза ва амалий-лаборатория машғулотларини ўтмоқда.
Зооинжнерия факултети “Ҳайвонлар генетикаси, селекцияси, урчитиш ва кўпайтириш” кафедрасига қ.х.ф.ф.н. Давлетова Айнур Маликовна факултетининг 1 босқич 103 гурух талабаларига “Генетика ва биотехология” фанидан маьруза машгулотларини ўтмоқда.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05