Ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз. Ҳалқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Шу боисдан бизни университетимизда ҳам бунга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда талабаларни бўш вақтини самарали ўтказиш, мутахассислигига бўлган қизиқиш уйғотишда айнан мана шундай тадбирларнинг ўрни беқиёс.
Университетнинг Зооинженерия факультети “Яйлов чорвачилиги, қоракўлчилик, асаларичилик ва ипакчилик” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва факультетни “Устоз-шогирд” ишлари бўйича бириктирилган талаба-ёшлар ўртасида “Устозлар таълими – ҳаёт муаллими” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
Узоқ йиллар қоракўлчилик соҳаси бўйича фаолият кўрсатган, факултет декани, кафедра мудири лавозимларида ишлаган, 90 ёшни қаршилаётган фахрий устоз, доцент Салиев Ворис Холбаевич ва факультетни қоракўлчилик, ипакчилик, йилқичилик йўналишларига қабул қилинган 1-босқич талабалари билан учрашув ташкил этилди. Устоз яхши мутахассис бўлиш учун ўз устида кўпроқ ишлаш, яхши билим олиш, маънан юксак бўлиш борасида ишлаш лозимлигини ўқтирдилар. Қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш борасида ҳозирги ёшларга ишончини билдирдилар. Талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Учрашувда устоз ўзининг бўлажак соҳа мутахассислари олдида турган вазифалар, муаммолар ва ечими, ҳаётий тажрибаси билан фикрлашди.
Учрашувда шунингдек, Жангирхон номидаги Ғарбий –Қозоғистон давлат техник университетини “Ветеринария медицинаси ва чорвачилик” институти директорининг ўринбосари Абирова И.М, катта ўқитувчи Давлетова А.М лар ҳам қатнашишди ва талабаларга ўз фикрларини билдиришди. Шунингдек, факультет декани Бойматов О.С, кафедра мудири Рузимуродов Р.Р, профессор Холмирзаев Д.Х, доцент Сатторов С.Б ва бошқа факультет профессор-ўқитувчилари қатнашишди ҳамда талабалар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ жавоб берилда ва қоракўл терилар кўргазмасида уларнинг хилланиши тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05