Европанинг ривожланган ОТМ профессорлари ўқув жараёнида

Латвия Давлатининг «Латвия Табиий фанлар ва технологиялар» - LLU университети профессорлари Tatyana Kince ва Jelena Zagorska 24-25-26 ноябрь кунлари Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида меҳмон бўлишди.

"Эрасмус+" нинг “AgroDev” лойиҳаси ҳамда Латвиянинг LLU университети билан тузилган “Double Degree” қўшма дастури доирасида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси” ва “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” бакалавр таълим йўналиши талабаларига мутахассислик фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория дарсларини ўтишлари режалаштирилган. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатини ўзайтириш, оқсилларга бой янги маҳсулотлар манбаларидан фойдаланиш каби маъруза дарслари талабаларда катта қизиқиш ўйғотди.

Меҳмонларнинг университет ректори, профессор Х.Б.Юнусов ҳамда ўқув ишлар бўйича проректор А.А.Элмуродовлар билан учрашувида ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни тайёрлаш, янги авлод ўқув-услубий адабиётларини яратиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ҳаммуаллифликда мақолалар чоп этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

 Ахборот хизмати

LTR RTL