Битирувчи курслар Венгрияда ўқув амалиётини ўташлари мумкин

Венгриянинг Будапешт ветеринария медицинаси университети, "Ҳайвонларни урчитиш ва озиқлантириш" кафедраси профессори, Европанинг "FELASA" ташкилоти аъзоси, Сантор Фекете бугун СамДВМЧБУда меҳмон бўлди.. Университет ректори Х.Б.Юнусов меҳмонни таълим масканининг ўқув ва илмий фаолияти, дарсларни ташкил этиш ва бугунги кунда университетда эришилган ютуқлар билан таништириб ўтди.

Ўқув-лаборатория бинолари билан танишув жараёнидан сўнг университетнинг профессор-ўқитувчилари, талаба ва магистрлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда профессор Фетеке ўз университети фаолияти, ўқув жараёнлари бўйича фикр билдириб, келгусида икки университет ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун асос бўладиган омиллар бўйича иштирокчиларга маълумот берди. Профессорнинг сўзларига кўра, университетнинг ветеринария профилактикаси ва даволаш факултетининг юқори курс талабалари учун бир ойлик амалиёт ташкил этиш, битирувчиларни магистратура ва докторантурага икки давлат раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида ўзбек ёшларини Венгрия университетларида таҳсил олишлари учун ажратиладиган грант квоталар ҳисобидан ўқитиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

 

Ахборот хизмати

LTR RTL