Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Худайназар Юнусов томонидан вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида “Ривожланган хорижий давлатларда табиий фанларни ўқитишнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарни Миллий марказ директори Аъламжон Ибрагимов кириш сўзи билан бошлаб берди.
Ўқув семинарида марказ профессор-ўқитувчилари, тингловчилар иштирок этдилар.
Ўқув семинари давомида Табиий фанлардаги янгиликлар ва фанни ўқитишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Тингловчилар янги замонавий методикалар бўйича маълумотларга эга бўлишди.
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05