Америка Қўшма Штатлари Миннесота университети Ветеринария медицинаси коллежининг "Ўзбекистонда ветеринария таълимининг "Twinning" лойиҳаси координатори Мариа сол Ререз Агуирребуруалде ва лойиҳа иштирокчиси Мару катҳерине хонимлар Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига ташриф буюрди.Университетнинг яқин ҳамкорларидан бири бўлган Америкадаги ветеринария медицинаси соҳасига ихтисослашган мазкур таълим муассасасининг айни лойиҳа мутахассисларга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул мутасадди вакили Алишер Сафаров ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташрифдан мақсад - "Ўзбекистонда ветеринария таълимининг "Twinning" лойиҳаси доирасида белгиланган тадбирларга мувофиқ, Самарканд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессор- ўқитувчилари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, ҳамкорликнинг янги босқичларини муҳокама қилиш ва икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолаш, шунингдек, жорий йилнинг 31-августидан 1-ноябрига қадар Университет профессор-ўқитувчилари учун ўтказилган онлайн семинар иштирокчиларига сертификатлар топширишдан иборат. Маълумки, СамДВМЧБУ айни кунда АҚШнинг Миннесота университети билан ҳамкорликда 2020-2023 йилларга мўлжалланган "Twinning" дастурини амалга оширмоқда. Хорижий экспертлар билан бу борада ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштириш юзасидан бир неча бор музокаралар олиб борилди. Дастурнинг асосий мақсади Ўзбекистонда ветеринария таълимини Халқаро Эпизоотик Бюро (ХЕБ) талаблари асосида ташкил этиш, 5 йилликка мўлжалланган ўқув режа, малака талаблари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, университет профессор-ўқитувчиларининг мазкур таълим даргоҳида малака ошириш ҳамда таълим олишларини йўлга қўйишдан иборат.
Университет ректори, профессор Х.Юнусов меҳмонларни қутлар экан, лойиҳадан кутилаётган натижалар ва лойиҳа асосида таълим масканида амалга оширилаётган ишлар хусусида таъкидлаб ўтди.
Лойиҳа мутахассислари 2 кун давомида университетда меҳмон бўлишади. Ветеринария медицинаси таълим йўналиши талабалари билан давра суҳбатлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек,Ветеринария медицинаси таълим йўналишининг беш йиллик босқичга ўтиши муносабати билан ишлаб чиқилган ўқув режа ва фан дастурларининг самарадорлиги бўйича баҳолаш амалга оширилади.
Ахборот хизмати
2022-05-13
2022-05-12
2022-05-17
2022-05-05