Латвиянинг «Табиий фанлар ва технологиялар» университети профессорлари ўқув жараёнида

Латвиянинг "Табиий фанлар ва технологиялар" университети профессорлари Anita Blija и Sanita Sazonovaлар Самарқанд давлат ветеринария медецинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида меҳмон бўлишди.  Университет билан тузилган “Double Degree” қўшма дастури хамда Европанинг Erasmus+ “AgroDev” лойиҳаси доирасида улар ўқув жараёнларида иштирок этишлари назарда тутилган.

 Маҳсулотларни қайта ишлаш технологияси ва стандартлаштириш факультети “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” бакалавр таълим йуналиши 4-чи босқич ва “Ветеринария санитарияси, ветеринария-санитария экспертизаси ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш гигиенаси” магистратура мутахассислиги 219 - гуруҳ талабаларига “Чорвачилик маҳсулотларини стандартлаш, метрология ва сертификатлаш” хамда “Сифат тизими” фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория дарслари латвиялик профессорлар томонидан ўтилди.

Талабалар ва профессор - ўқитувчилар қатнашган машғулотлар ва дарслар барчада катта қизиқиш ўйғотиб, савол-жавоблар, ўзаро фикр алмашишлар тарзида олиб борилди.

Мехмонлар университет ректори, профессор Худайназар Юнусов билан учрашди ва учрашув давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлароқ фойдаланиш имкониятларини ошириш борасида фикр алмашдилар ва шу мавзуга қаратилган докторлик диссертацияларга Латвиялик профессорлар раҳбарлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Латвиялик профессорлар ўқув ишлар бўйича проректор А.Элмуродов билан учрашувида, хорижий ҳамкорлар иштирокида халқаро журналларда мақолалар чоп этиш, лаборатория-амалий ишларни бажариш буйича услубий қўлланма ва презентациялар тайёрлаш, шунингдек мутахассислик фанларидан дарслик, ўқув қўлланмаларни чоп этиш режалаштирилди.

Ахборот хизмати

LTR RTL