ТУРКИЯНИНГ МЕҲМЕТ АКИФ ЭРСОЙ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Туркиянинг Меҳмет Акиф Эрсой Университети мутасаддиларидан иборат делегация бугун СамДВМЧБУ меҳмони бўлди. Университет ректори Адем Коркмаз, ректор маслаҳатчиси Мустафа Килинч, факультет декани Фирдевс Сави Чакар, Ветеринария медицинаси факультети декани Ҳакан Ўнер, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Али Каракашлар икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш, университет профессор-ўқитувчилари, талаба, магистрлар ҳамда таянч докторантлар билан учрашув ўтказиш мақсадида таълим масканига ташриф буюрди.

Меҳмет Акиф Эрсой Университети мамлакатнинг кичик Бурдур шаҳрида жойлашган бўлиб, таълим маскани 2006 йилда расман фаолият бошлаган. Ректор Адем Коркмаснинг таъкидлашича, Олийгоҳда 15 минг нафар талаба - ёшлар таҳсил олишади ва уларга 500 нафарга яқин профессор - ўқитувчилар таълим беришади. Шунингдек, олийгоҳ Туркия ОТМ лари орасида ҳар доим юқори рейтингларни эгаллаб келган.

Мулоқот давомида икки Олий таълим маскани ўртасида ҳамкорликка доир Меморандум имзоланди.

Мутасаддилар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Кафедра ва факультетлар билан қайси йўналишларда ҳамкорлик қилиш борасида турли фикр - мулоҳазалар билдирилди.

Ахборот хизмати

LTR RTL