AKADEMIYA REKTORI YOSHLAR BILAN MULOQOT QILDI

Витебск давлат ветеринария медицинаси Академияси билан Университет ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 2019 йилдан буён давом этиб келмоқда. Бу орада мазкур Академия СамДВМЧБУнинг энг яқин ҳамкорларидан бирига айланди ва айни кунда бу икки таълим даргоҳи ўртасида қўшма факультет ташкил этилган бўлиб, келгуси, яъни 2023 йилда улар қўшалоқ дипломга эга биринчи битирувчиларини мустақил ҳаёт томон йўллайди. Субботин бошчилигидаги Белорусь делегацияси таркибида бўлган Витебск давлат ветеринария медицинаси Академияси ректори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Николай Гавриченко университет профессор ўқитувчилари ва талаба - ёшлари билан навбатдаги дўстона мулоқотини ўтказди.

Мулоқот жуда ишчан руҳда ва конструктив тарзда ўтди. Университет ректори Юнусов учрашув қатнашчиларига меҳмонни яна бир бор таништириб, Белорусь ОТМлари билан ҳамкорлик алоқалари қайси босқичда экани ва унинг фойдали жиҳатлари хусусида гапириб берди. Айни кунда ОТМлар ўртасида ташкил этилган ушбу қўшма факультетда 40 нафар талаба икки таълим йўналиши – ветеринария медицинаси ва ветеринария фармацевтикаси бўйича таҳсил олаётгани, бу талабалар икки давлат - Ўзбекистон ва Беларусь, яъни СамДВМЧБУ ва ВДВМА дипломларига эга бўлиши хусусида, шунингдек, Талабалардан ташқари, профессор –ўқитувчилар алмашинуви ҳақида ўз фикрларини баён этди. 

Учрашув давомида икки таълим даргоҳи ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма факультет фаолиятини янада ривожлантириш, факультет негизида янги, замон талаблари асосида қўшимча тармоқлар ва йўналишлар очиш, ўқув-қўлланмалар чоп этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

PS: Жорий ўқув йилида қўшма таълим дастури доирасида ветеринария медицинаси ва ветеринария фармацевтикаси, иқтисодиёт (қишлок хужалиги) таълим йўналишлари бўйича 12 нафар талаба Витебскка жўнаб кетган. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткич 25 нафардан иборат эди. 

 

Ахборот хизмати

LTR RTL