UNIVERSITETIMIZDA TOP-500 TALIK UNIVERSITET PROFESSOR-O‘QITUVCHILARI MA’RUZA O‘QISHMOQDA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПҚ-187-сон “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида QS World Universite Ranking reytingida Top-500 universitetlar qatoriga kirgan Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университетининг “Клиник ветеринария медицинаси” кафедраси мудири, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Алиханов Куантар ва шу кафедра доценти, ветеринария фанлари номзоди Туғанбаев Алмас “Ички юқумсиз касалликлар” ва “Фармакология ва токсикология” кафедраларига маъруза, амалий ва лаборатория дарсларини ўтиш учун ишга қабул қилинган.

Шу мақсадда Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университетидан ташриф буюрган доцентлар Туғанбаев Алмас ва Алиханов Куантар 2022 йилнинг 3 октябридан бошлаб университетнинг “Ветеринария медицинаси” таълим йўналиши 4 босқич 411-гурух (рус) талабаларига “Ички юқумсиз касалликлар” ва “Ветеринария токсикологияси” фанларидан офлайн тарзда маъруза ўқишни бошлашди.

Маърузалар “Ички юқумсиз касалликлар” кафедрасига қарашли AKT билан жиҳозланган 349-ўқув хонасида олиб борилмоқда.

Дарслар давом этмоқда!

АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ғуломжон Камолиддинов 

LTR RTL