AKADEMIYA BILAN HAMKORLIGIMIZ DAVOM ETMOQDA

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети “Эпизоотология, микробиология ва вирусология” кафедраси доценти, мустақил тадқиқотчи-изланувчи Зумрат Шапулатова айни кунда Белорусь Республикаси Витебск давлат ветеринария медицинаси Академиясида хизмат сафарини ўтамоқда. 

Мазкур сафардан ёш  корамоллар инфекцион касалликларининг диагностикаси ва профилактикаси бўйича тадкикот ишларини якунига етказиш, йиллар давомида олинган тадкикот натижаларини тахлил килиш, ҳамкорликда вакцина хамда диагностикумлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни йулга қўйиш мақсад қилинган.

Сафар давомида Академиянинг Эпизоотология ва инфекцион касалликлар кафедраси мудири П.А.Красочка рахбарлигида олиб борилаётган илмий ишлар таҳлил килинди, шунингдек, 5 боскич талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ахборот хизмати  

LTR RTL