YANGI O‘QUV YILI MUBORAK BO‘LSIN!

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» Университетда ташкил этилган байрам тадбири ана шу шиор билан, янги ўқув йилининг бошланиши – Мустақиллик байрами “Талабаликка бағишлов”  тантаналарига уланиб кетди. 

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университетида янги ўқув йилининг бошланишига, қолаверса талаба ёшларни кутиб олишга пухта тайёргарлик кўрилди. 

Маданий – маърифий кечани Университет ректори, профессор Худайназар Юнусов табрик сўзи билан очиб, барча йиғилганлар – меҳмонлар ва ёшларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз ва янги ўқув йили билан муборакбод этди. Таълим муассасаси раҳбарининг сўзларига кўра, бугун мамлакактимизда талаба – ёшлар учун барча имкониятлар яратилмоқда, жумладан “Сўнгги беш йилда таълим соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 95 та Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222 та қарорлари қабул қилинди. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг катта қисми ижтимоий харажатлар, жумладан, таълим ва илм-фан учун ажратилади.

Қувонарли томони шундаки, замон талаблари ва ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар шароитида бугунги ёшларнинг талаб ва эҳтиёжлари ўрганилиб, янгидан янги имтиёз ва имкониятлар эшиги очиб берилмоқда”. 
Дарҳақиқат,  Ветеринария, чорвачилик ва нисбатан янги соҳа ҳисобланган биотехнологиялар йўналиши учун мутахассислар тайёрлайдиган мазкур университетга жорий йилда 2080 нафар талаба- ёшлар 1 –курсга қабул қилинди. Хукумат талаби, қолаверса меҳнат бозорининг эҳтиёжларига кўра, 12 янги таълим йўналишлари ташкил этилди.  Айни кунда глобал масалалардан саналган -  таълим маскани фаолиятининг асосини ташкил этувчи - озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича етук ва малакали кадрлар тайёрлаш учун университетнинг моддий техник базаси замон талаблари асосида қайтадан шакллантирилди. Бу ҳақда Университет Ўқув ишлари бўйича проректори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, доцент Абдуғани Элмуродов маълум қилди. 

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилаётган Мустақиллик байрами фаҳрий меҳмонларидан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сенатори Фармон Тошев мамлакатимизнинг Тараккиёт стратегияси юртимизда яшаётган хар бир фукаронинг, бутун халкимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат киладиган муҳим ҳужжат экани, бу ҳужжатда қайд этилган йўналишлар келажагимиз эгалари бўлган ёшлар ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этиши ҳақида алоҳида тўхталди. Ўз тажрибалари, кузатишлари асосида касбини, мутахассисликни пухта эгаллаган ёшлар нафақат ўз тақдири, балки мамлакат тақдирини ҳам ўзгартиришга қодир бўлиши ва бу йўлда тинмай ўқиб - ўрганиши кераклиги хусусида фикр –мулоҳазалар билдирди. 

Жорий йилда Университетнинг бакалавриат ва магистратура таълим йўналишига кўплаб истеъдодли ёшлар қабул қилинди. Тадбирда сўз олганлар талабалик бахтига  муяссар бўлган ёшларни самимий қутладилар ва энг юқори балл олган ёшлар Университет ректорининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Шунингдек, тадбирда таълим ва тарбия жараёнида алоҳида ўрнак кўрсатиб, Германиянинг йирик корхоналарида амалиёт ўтаб келган истеъдодли 60 нафар талабалар ҳам Университет раҳбариятининг эътирофига сазовор бўлди. 

Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали доирасида вилоят Олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган баскетбол мусобақасида ғолибликни қўлга киритганлиги учун СДВМЧБУ жамоаси диплом ва 500 минг сўмлик сертификат билан тақдирланади.

«Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли» ҳафталиги доирасида ташкил этилган «Ихтирочи аёл-2022» танловининг «Энг самарали инновацион лойиҳа» номинациясида ғолибликни қўлга киритганли учун Лола Сафарова диплом билан тақдирланди.

Умуман, байрам кечасида тақдирланганлар кўп бўлди, негаки, муваффақиятларимиз, ютуқларимиз бисёр.  Талаба ёшлар ва профессор ўқитувчилар Янги ўқув йилини ана шундай кайфиятда кутиб олдилар. 

Энди навбат – Мустақиллик дарсларига!

 

Ахборот хизмати 

LTR RTL