TADBIRLAR

"Mega loyiha"da tajribalar qizg'in davom etmoqda.



Университет мустақил изланувчиси (PhD) ассистент Райимқулов Искандар Хайдаровичнинг 03.00.06-"Зоология (Ветеринария бўйича)" ихтисослиги бўйича “Товуқлар эктопаразитларининг эпизоотологияси, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари” мавзусидаги профессорлар Х.Б.Юнусов ва Р.Б.Давлатовлар раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Тажрибани 2-қисми бўйича ишлар олиб борилди. Тажрибадаги товуқларни эктопаразитлардан даволаш мақсадида 2 та тажрибадаги гуруҳларга дори препаратлари қўлланиб, товуқлар кузатувга олинди.  Бугунги кунда тажрибалар давом этмоқда…

Тадқиқот мақсади – Паррандаларда паразитлик қилувчи эктопаразитларнинг товуқлар организмига таъсирини ҳамда уларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат. Бугунги кунда тадқиқотнинг синов ишлари якунланиб, тажрибадаги Товуқлар доимо кузатув остида назоратга олинган.

 

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими