6 март куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида «Қалқон» жамоатчилик гурухига аъзолик учун танлов тадбири ташкил этилди.
Тадбирда университетнинг 1-3 босқич талабаларидан иборат 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Уларнинг 11 нафарини талаба-қизлар ташкил этди.
Тадбирда енгил атлетика спорт турининг 4 та йўналиши бўйича синовлар ўтказилди. Жумладан, 100 метрга югуруш, 1000 метрга югуриш, турган жойидан узоққа сакраш ва ўғил болалар учун қўлларни букиб-ёзиш машқлари бажарилди.
Энг юқори натижаларни кўрсатган 20 нафар ўғил болалар ва 10 нафар талаба-қизлар «Қалқон» жамоатчилик патруль гуруҳи аъзолигига қабул қилинади ҳамда келгусида университет ҳудудида жамоат тартибини сақлашга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирларни ташкил этишда иштирок этишади.
Ахборот хизмати
2023-11-06
2023-03-01
2023-03-17
2022-05-17