УНИВЕРСИТЕТДА “КАРЪЕРА КУНИ” – МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Битирувчилар бандлигини таъминлаш айни кунда мамлакатимизда олиб борилаётган Ёшларга оид давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур” – деган сўзлари бугун алоҳида аҳамият касб этади. “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа қонуности меъёрий ҳужжатларда ҳам республикамизда замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш, янги иш жойларини барпо этиш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, кадрлар танлашнинг замонавий воситаларини татбиқ этиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Университетда Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Каръера куни”- меҳнат ярмаркасида тизимдаги ташкилотлардан  ҳар бир вилоят, шаҳарларнинг ветеринария ва чорвачиликни ривожалантириш бошқармалари,  ҳайвонларга ташхис қўйиш ва даволаш марказлари жами 840 та иш ўринлари билан иштирок этишди. 
  Тадбирни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ретори, профессор Худайназар Юнусов очиб берди ва меҳмонларни қутлади. Ректор ўз сўзида университет ва тизимдаги ташкилот, корхона ва хўжаликлар билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйишда бу каби меҳнат ярмаркаларининг аҳамияти катта эканини алоҳида таъкидлади.  Битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида университетда  эътиборга молик ишлар амалга оширилаётгани, жумладан, айнан ушбу йўналиш бўйича  университет кўрсаткичлари нафақат Самарқанд вилоятида, балки Республикада юқори экани  эътироф этилди.   
“ - Университетда ёшларни иш билан таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, жорий 2022-2023 ўқув йилида бакалавриат ва  магистратура мутахассислиги бўйича 900 нафарга яқин ёшлар университетни тамомлайдилар. Битирувчи босқич талабаларимиз билан битируволди амалиётига чиқиш, шу орқали келгусида иш билан таъминлаш тўғрисида  шартномалар имзоланди. Кундузги бўлимларда  705 нафар битирувчиларнинг 450 нафардан ортиғи потенциал иш бериш имкониятига эга ташкилотлар билан малакавий амалиёт ўташ орқали келгусидаги иш ўринларига эга бўлишди. 61 нафар талабаларимиз билан келишувлар давом этмоқда, улар иш ўринлари ва шароитларини ўрганиш, бир гуруҳ талабаларимиз ўзларининг хусусий тадбиркорлик ва яна баъзи гуруҳлари   ўқишларини магистратурада давом эттириш истакларини билдиришди”  - дейди ўқув ишлари бўйича проректор, профессор Элмуродов.

Тадбир доирасида бўш иш ўринлари бўйича ўз таклифлари билан иштирок этаётган ташкилот, корхона ва хўжаликларга таълим маскани томонидан битирувчи талабалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Битирувчи ёш мутахассислар  ва уларга иш берувчилар ўртасида мулоқотлар олиб борилди.
“Каръера куни”  тадбирларида Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутасадди вакиллари,  уларнинг вилоятлардаги бошқарма бошлиқлари, ҳайвонларга ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги  лабораториялари мудирлари,   давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вакиллари, вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалик масалалари котибияти вакиллари иштирок этишди.

Axborot xizmati

LTR RTL