WEB SAYT MA'LUMOTLARI YANGILANAYOTGANlIGI SABABLI TEST REJIMIDA ISHLAMOQDA.

YANGI O‘ZBEKISTONNING TARAQQIYOTI-ILM FANGA TAYANADI


Ветеринария ва чорвачилик соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мамлакатимизда Ветеринария ва чорвачилик соҳаларини янада жадал ривожлантириш, илм-фан соҳасига инновацион технологияларни мунтазам жорий қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим, амалий кўникма ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Республикамиз президентининг “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлаш тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришт тўғрисида” ги 
2022-йилнинг 31-мартидаги имзоланган ПҚ-187 сонли қарори барчамизга катта маъсулият юклайди. Фан-таълим ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлашда амалиёт билан узвий ҳамкорлик даражасини таъминлаш, олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар мавзуларини соҳани долзарб муаммоларига қаратилишига алоҳида эътибор берилмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев президентлик даврининг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятнинг таянч қатлами бўлган олимлар ва зиёлиларни фаол қўллаб-қувватлаш, фаннинг барча соҳаларида илмий-тадқиқотлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олим ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш сари амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон заминидаги икки буюк уйғониш даврининг туб моҳиятида илм ётади ва учинчи Ренессанс сари дадил қадам ташлаётган Янги Ўзбекистоннинг пойдевори ҳам илм-фан ҳисобига барпо этилади. Президентимиз таъкидлаганларидек Учунчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм керак. Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган малакали профессор ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар керак.
Давлатимиз раҳбари ёшларни доимо илм олишга, фан техниканинг энг сўнгги ютуқларидан боҳобар бўлишга, дунёдаги тенгдошлари билан рақобат қилиши, керак бўлса уларга ўрнак бўлишини доимо таъкидлаб келадилар. Ёшларга қарата “Илмни қадрланг, илмга интилинг! Ёшлик умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг! Сизлар мустақиллик фарзандларисизлар. Ота-боболарингиз кўрган тўсиқ ва қийинчиликларни кўрмай озод Ватанда эркин нафас олиб, вояга етяпсизлар. Юксак мақсадлар йўлида сиз ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз керак. Мен сизларнинг зиммангизга юкланган ана шундай улкан маъсулиятни том маънодаги тарихий вазифани шараф билан адо этишингизга қатъий ишонаман” деган сўзлари барчага илҳом бағишлайди.
Сўнгги йилларда мамалакатимизда илм-фан ва илмий-тадқиқотларга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, олий таълимдан кейинг таълим-илмий тадқиқот олиб бориш босқичлари ва шакллари-таянч докторантура, докторантура, мустақил изланувчилик, илмий даража ва унвонлар бериш масалалари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан илмий фаолият тўғрисида”ги қонуни Вазирлар Маҳкамасининг “Илм-фан таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида”ги қарори илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришда янги босқич бўлиб хизмат қилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг “Илм фан бўлмаган жойда билим бўлмайди, билим йўқ жойда таълим бўлмайди” деган сўзлари илм-фанни аввало таълим соҳасига фаол жалб этиш сўнгги беш йилликдаги энг фаол ислоҳотлардан бирига айланди. Бу борада ҳуқуқий асослар яратилиб, дунё рейтингларида эътироф сари фаол харакатлар бошланди.
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш Концепсияси” қабул қилинди. Қабул қилинган концепцияда белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида институтимизда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан- таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатдош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Мамлакатимизда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш билан бирга, аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган аҳолини бандлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, республикамизда чорвачилик соҳалари: қорамолчилик, паррандачилик балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳалар бўйича агрокластерлар ташкил этилиб, тармоқда илмий ёндашувлар ва илғор технологияларни кенг жорий этиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни янада рағбатлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, таннархини пасайтириш, пировардида аҳоли фарровонлигини юксалтириш ва даромадларини кўпайтиришга эришиш вазифалари белгиланган. 2022-20226-йилларда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетини ҳамда тизимда фаолият юритаётган профессионал таълим муассалари, илмий-тадқиқот институтларини комплекс ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожланиш дастури ишлаб чиқилди. Дастурга биноан: 2026-йилга қадар илмий даражали профессор-ўқитувчилар улушини 55-60 фоизга етказиш, ҳалқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Университет билан ҳамкорлигини ташкил этиш, хорижий давлатларнинг илғор таълим муассалари билан академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий олий таълим муассалари профессор-ўқитувчиларини касбий маҳоратини ошириш, кафедраларнинг моддий-техник базаси, илмий ва инновацион фаолиятини тубдан такомиллаштириш, илмий тадқиқот фаолиятига маҳаллий ва халқаро грант маблағларини жалб этиш самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш Университет жамоаси олдига катта вазифа қилиб қўйилди.
Университетнинг халқаро нуфузини ошириш мақсадида илмий-техник маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда нашр этилган мақолалар сонини ошириш, Хирш индекси кўрсаткичи 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини бир неча баробар кўпайтириш, ўқув жараёнига хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатига кирувчи олий таълим муассаларида илмий даража (PhD, DSc) олган професор ўқитувчилар сонини ошириш, республика ва халқаро миқёсда ўтказиладиган илмий конференциялар ҳамда ушбу илмий журналларда чоп этиладиган мақолалар сони ва сифатини ошириш муҳим вазифа этиб белгиланди.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.С. Даминов.