ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

                               ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун Яратганнинг неъматлари зиёда бўлиб, шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилмоқда. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо – қўлимиз ишда бўлса – да, юракларимиз Оллоҳда.  
Қурбон ҳайити – улуғ байрам. Шунинг учун бу кунни яқинларимизни йўқлаб уларнинг ҳолидан хабар олиб, ёши улуғларни зиёрат қилиб, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиб, оилаларга хурсандчилик улашиш ва байрамнинг кўркига кўрк қўшадиган ҳайрли ишлар билан машғул бўлиш халқимизга хос ўлмас анъаналардандир. 
Мустақилликнинг илк йиллариданоқ, мана 30 йилдирки, Қурбон ҳайитининг биринчи куни юртимизда диний байрам – дам олиш куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Кўп миллатли мамлакат сифатида Ўзбекистонимизда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора юксалиб бормоқда. 
Ҳурматли юртдошлар! Азиз талаба – ёшлар, профессор – ўқитувчилар! 
Барчангизни улуғ айъём билан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университети аҳил жамоаси ва қолаверса, ўз номимдан муборакбод этаман! 
Ушбу муборак айёмда давлатимиз раҳнамолигида, Президентимиз бошчилигида юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб қоламиз. 
Меҳрибон Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизни амалга оширишда Ўзи мададкор бўлсин!
Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар қилсин!
Юртимиз гуллаб яшнайверсин!
Биз олимлар ва зиёлилар унинг тараққиёти йўлида хизмат қилишдан толмайлик!  

Ҳурмат билан,
Ҳудайназар Юнусов
Биология фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор
СамДВМЧБУ ректори

LTR RTL